Қозоғистонлик гимнастикачи илк бор ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионати совриндори бўлди

None
ASTANA. Kazinform – Туркиянинг Анталия шаҳрида ўтказилган ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида қозоғистонлик Зейнолла Идрисов бронза медалини қўлга киритди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Спортни ривожлантириш дирекцияси» матбуот хизмати хабарига кўра, З.Идирисов от устида машқ бажариш бўйича 14,066 балл билан кучли учликдан жой олди.

У фақат арманистонлик спортчиларга йўл берди. Гамлет Манукян (14,633) чемпион бўлса, Мамикон Хачатурян (14,100) кумуш медални қўлга киритди.

Бу қозоғистонлик спортчиларнинг гимнастика тарихидаги ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионатидаги илк медалидир.

Анталиядаги жаҳон чемпионати 2 апрель куни якунланади.

Муаллиф: Ғайсағали Сейтақ


Сўнгги хабарлар