Қозоғистонлик фристайлчи жаҳон кубоги босқичида кумуш медальни қўлга киритди
3 Декабрь 09:09

Қозоғистонлик фристайлчи жаҳон кубоги босқичида кумуш медальни қўлга киритди

NUR-SULTAN. Kazinform - Қозоғистонлик Жанбота Aлдабергенова Рука (Финляндия) шаҳрида ўтказилаётган фристайл- акробатика бўйича жаҳон кубоги босқичида кумуш медални қўлга киритди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

Саралаш босқичида 85,99 балл тўплаган Жанбота Алдабергенова финалга тўртинчи ўрин билан йўлланма олди.

Финалда Ж.Aлдабергенова муваффақиятли иштирок этди.

Жаҳон кубоги босқичида хитойлик Кун Фаньюй йирик ҳисобда ғалаба қозонди.

Жанбота Алдабергенова 80,04 балл билан иккинчи ўринни эгаллади.

Яна бир хитойлик Шао Кью ҳам худди шундай очко жамғариб, совриндорлар қаторидан жой олди.

Муаллиф: Елжан Ерали

Янгиликлар

Архив