Қозоғистонлик фермерлар дизель ёқилғиси литрини 200 тенгедан сотиб олишади

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform - Қозоғистон Қишлоқ хўжалиги вазири Ербол Қарашўкеев экиш мавсумида маҳаллий қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчиларини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида маълум қилди, дея хабар беради Кazinform мухбири.

– Экин экиш ишларини ўз вақтида ўтказиш учун давлат томонидан қўллаб-қувватлаш бўйича барча зарур чоралар кўрилди – бу арзонлаштирилган ёқилғи-ёнилғи маҳсулотлари, имтиёзли кредитлар ва бошқалар. Бу йил феврал-июн ойларида экиш ишларига 400,2 минг тонна дизель ёқилғиси ажратилди, бу ўтган йилга нисбатан 20 минг тоннага кўпдир», — деди Ербол Қарашўкеев Ҳукумат йиғилишида.

Унга кўра, ҳудудий операторларнинг етказиб бериш, сақлаш ва сотиш бўйича харажатларини ҳисобга олган ҳолда, қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчилари учун ўртача нарх 1 литри учун 200 тенгени ташкил этади, бу эса ўртача 15 фоизга арзон.

– Жорий йилнинг 7 июн ҳолатига кўра, режа бўйича 400,2 минг тонна, 378,5 минг тонна дизель ёқилғиси ёки режанинг 95 фоизи тўланди, 359 минг тоннаси жўнатилди. Умуман олганда, ёқилғи деҳқонларга тасдиқланган жадвал асосида жўнатилади», — дея хулоса қилди вазир.

Муаллиф: Азамат Сиздиқбаев

Сўнгги хабарлар