Қозоғистонлик файтер UFS турнирининг асосий кардида жанг қилади
23 Январь 10:50

Қозоғистонлик файтер UFS турнирининг асосий кардида жанг қилади

NUR-SULTAN. Kazinform - Қозоғистонлик ярим ўрта вазн тоифасидаги файтер Шавкат Раҳмоновнинг UFSдаги жанги бир поғонага кўтарилди, дея хабар беради Кazinform sports.kzга таяниб.

Эслатиб ўтамиз, Шавкат Раҳмоновнинг гаяналик Карлстон Харрисга қарши жанги 5 феврал куни АҚШнинг Лас-Вегас шаҳрида бўлиб ўтади.

Учрашув UFS Fight Night 200 турнирининг дастлабки кардидан асосий кардига кўчирилди.

Шавкат Раҳмоновнинг бу UFS Мэйндаги дебюти ва ушбу промоушендаги учинчи жанги.

Шавкат Раҳмонов УФCга илк бор 2020 йил октябр ойида кирган эди.

Қозоғистонлик спортчи илк жангида бразилиялик Алекс Оливейрани (22-10-1-2) биринчи раунддаёқ мағлуб этганди.

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликлар

Архив