Қозоғистонлик ёш йигитни Huawei компанияси Лондонда ишга чақириб олди

None
None
AQTAÝ. Kazinform - Ақтаулик 22 ёшли Бекжан Бекболатўғли Лондондаги Huawei компаниясига ишга таклиф қилинди. У 2 январдан бошлаб Британия пойтахтида амалиёт ўтамоқда, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Ёш мутаҳасисснинг айтишича, унинг Хитойда талабалар халқаро олимпиадасида иштирок этгани Huawei technologies Ltd компаниясининг қизиқишини уйғотган.

«Онлайн суҳбатдан ўтдим. Улар аввал ҳар хил алгоритмлар ҳақида сўради. Сунъий интеллект, телефоннинг одамни юзидан таниш технологиялари каби. Уларга билганларимни гапириб бердим. Ёқиб қолдим шекилли, Лондондаги офис директори билан сухбатга чақиришди. Бу ердаги суҳбатдан ҳам муваффақиятли ўтдим ва 8 ойлик амалиётдан ўтишни таклиф қилди», - дейди Бекжан.

Истеъдодли қозоғистонлик йигитни бой бермаслик учун Huawei компанияси унинг Лондонга келиши, виза ҳаражатлари, меҳмонхона ҳақи каби сарф-ҳаражатларнинг ҳаммасини тўлаб берибди.



«Истеъдодли ёшларни жалб қилиш учун барча шарт-шароитларни яратиб беришаркан. Қизиғи, бу компанияда Қозоғистондан келган ёлғиз мен эмас, бир қанча қозоқ ёшлари шу ерда», - деди у.


Муаллиф: Лайлим Алим


Сўнгги хабарлар