Қозоғистонлик ёш теннисчилар Ролан Гаррос турнирида иштирок этишади
25 Май 22:15

Қозоғистонлик ёш теннисчилар Ролан Гаррос турнирида иштирок этишади

NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистонлик теннисчилар Аружан Сағиндиқова ва Максим Батютенко ёшлар ўртасидаги Франция очиқ чемпионатида ўйнайди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Қозоғистон теннис федерациясининг маълум қилишича, уларнинг ҳар иккаласи ҳам Team Kazakhstan академиясининг битирувчилари.

Пойтахтлик Аружан Сағиндиқова ва қарағандалик М.Батютенко «Катта дубулға» туркумига кирувчи турнирнинг саралаш босқичида куч синашади.

Ролан Гарроснинг ёшлар мусобақаси 29 майдан 4 июнга қадар давом этади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, 13 ёшли Занғар Нурланули беш ойдан бери Европа рейтингида пешқадамлик қилаётгани ҳақида хабар берган эдик.

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликлар

Архив