Валюталар курси:
    usd/kzt 470.34 eur/kzt 490.47

    rub/kzt 8.98 cny/kzt 70.25
Об-ҳаво маълумотлари:
Нур-Султон : 1 °С
Алматы: 15 °С

Қозоғистонлик ёш теннисчилар халқаро мусобақаларда ғолиб бўлишди

23 Май 07:09

NUR-SULTAN. Kazinform - Қозоғистонлик ёш теннисчилар бир неча халқаро турнирларда ғолибликни қўлга киритди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Қозоғистон теннис федерациясидан маълум қилишларича, Теҳронда ўтказилган ITP U-18 турнирининг учинчи тоифасида ақтаулик Даниал Раҳматуллаев ғолиб чиқди.

Финалда у турнирнинг 6-ракеткаси марокашлик Илёс Фахимни 7:5, 6:1 ҳисобида мағлуб этди.

Жуфтликлар баҳсида Даниал россиялик Амирҳамза Насридинов билан бирга финалга чиқди, тунислик Раен Хамаси - польшалик Горан жуфтлигига 3:6, 4:6 ҳисобида имкониятни бой берди.

Ақтўбе теннис мактаби битирувчиси Ева Коришева Туркияда учинчи тоифадаги Tennis Europa йирик халқаро турнирида илк ғолибликни қўлга киритди. Охирги ўйинда Ева тунислик Имис Хомас билан ўйнади. Қозоғистонлик теннисчи 5:7, 6:0, 6:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

Словенияда бўлиб ўтган мусобақада Дамир Жалғасбай швециялик Виктор Райден билан бирга U-14 тоифасида иккинчи тоифадаги мусобақада ғолибликни қўлга киритди. Улар финалда австриялик Тило Берман - Флориан Зиммерни жуфтлигини 6:0, 7:6 (7:3) ҳисобида мағлуб этишди.

Словенияда яна бир қозоғистонлик София Исакова Беларусь вакили Александра Бушенко билан бирга финалга чиқди. Чемпионлик баҳсида турнирнинг биринчи ракеткаси россияликлар Аля Синица - Денеса Солдаковани юта олишмади - 5:7, 3:6.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Албаниядаги турнирда қозоғистонлик ёш теннисчилар чемпион бўлгани ҳақида хабар берган эдик.

Муаллиф: Елжан Ерали


Новости по теме
Ўхшаш янгиликлар