Қозоғистонлик ёш теннисчи Уимблдон турниридаги илк ғалабасини қўлга киритди

None
None
NUR-SULTAN. Кazinform – Қозоғистонлик Жанель Рустемова ўсмирлар ўртасидаги Уимблдон турнири саралаш босқичи финалига чиқди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Қозоғистон теннис федерациясидан маълум қилишларича, 18 ёшгача бўлганлар ўртасидаги жаҳон рейтингида 145-ўринни эгаллаб турган Ж.Рустемова саралаш баҳсларининг 11-ракеткаси сифатида рўйхатдан ўтган ҳиндистонлик Шрути Аҳлаватга қарши илк учрашувини ўтказди.

Қозоғистонлик ёш теннисчи деярли бир соат ичида рақибини мағлуб этди – 6:1, 6:1.

Эртага пойтахт теннис мактаби битирувчиси саралаш баҳслари финалида дунё рейтингида 78-ўринни эгаллаган словениялик Эланалия Миличга қарши кортга чиқади. Агар у ғалаба қозонса, асосий мусобақага йўлланма олади.

«Ўсмирлар ўртасидаги «Катта дубулға» турниридаги илк ўйинимни ғалаба қозонганимдан хурсандман. Яхши тайёргарлик кўрдим, мураббийнинг кўрсатмаларига амал қилдим ва биринчи бўлиб ҳужум қилишга ҳаракат қилдим. Бу тактика ўз самарасини берди. Эртанги рақиб кучли, ўша мусобақада бор кучимни ишга соламан, – дейди Ж.Рустемова.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Александр Бублик Уимблдон турнирининг учинчи босқичига чиққани, яна бир қозоғистонлик теннисчи мусобақани муваффақиятли бошлагани ҳақида хабар берган эдик.

Муаллиф: Елжан Ерали


Сўнгги хабарлар