Валюталар курси:
    usd/kzt 470.34 eur/kzt 490.47

    rub/kzt 8.98 cny/kzt 70.25
Об-ҳаво маълумотлари:
Нур-Султон : 1 °С
Алматы: 15 °С

Қозоғистонлик ёш теннисчи Ролан Гаррос турнирини муваффақиятли бошлади

27 Май 10:10

NUR-SULTAN. Kazinform - Қозоғистонлик Аружан Сағиндиқова ёшлар ўртасидаги Ролан Гаррос турнирининг саралаш босқичини муваффақиятли бошлади, дея хабар беради Kazinform мухбири.

Аружан саралаш баҳсларининг ярим финалида франциялик Офалья Буллай билан учрашди.

Икки соат давом этган баҳсда қозоғистонлик теннисчи 6:4, 5:7, 10:6 ҳисобида ғалаба қозонди.

А.Сағиндиқова саралаш баҳсларининг финалида япониялик Хая Киносита билан куч синашади. Агар у саралаш босқичининг 6-ракеткасини мағлуб этса, асосий мусобақага йўлланма олади.

Муаллиф: Елжан Ерали


Новости по теме
Ўхшаш янгиликлар