Қозоғистонлик ёш теннисчи илк бор Уимблдоннинг асосий мусобақасига йўлланма олди
1 Июль 23:30

Қозоғистонлик ёш теннисчи илк бор Уимблдоннинг асосий мусобақасига йўлланма олди

NUR-SULTAN. Кazinform – Қозоғистонлик Сандуғаш Кенжебаева ўсмирлар ўртасидаги Уимблдон турнирида асосий мусобақага йўлланма олди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Қозоғистон теннис федерацияси хабар беришича, Сандуғаш спорт фаолиятида илк бор «Катта дубулға»нинг асосий турнирига қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритди.

Теаm Kazakhstan академияси тарбияланувчиси Уимблдон саралаш босқичи финалида 18 ёшгача бўлган дунёнинг 85-ракеткаси нидерландиялик Исис ван ден Брейкни 6:1, 5:7, 10:8 ҳисобида мағлуб этди. .

«Уимблдонда асосий тўрга чиққанимдан жуда хурсандман. Саралаш баҳсларида ҳар бир ўйинни сўнгги беллашувдек ҳис қилдим ва пухта тайёргарлик кўрдим. Энди келаси ҳафтада бор кучимни ишга соламан, - дейди С.Кенжебаева.

Муаллиф: Елжан Ерали


Ўхшаш янгиликлар

Янгиликлар

Архив