Қозоғистонлик ёш теннисчи илк бор ITF Juniors турнирида чемпион бўлди

Фото:
ASTANA. Kazinform – Қозоғистонлик, 14 ёшли Занғар Нурланули илк бор ITF Juniors турнирида чемпион бўлди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Қозоғистон теннис федерациясидан маълум қилишларича, Занғар Словакиянинг Трнава шаҳрида 18 ёшгача бўлган ўйинчилар ўртасида ўтказилган ITF Juniors мусобақасида ғолибликни қўлга киритди.

З. Нурланули финалда маҳаллий теннисчи Даниэл Балашекни 6:4, 3:6, 6:2 ҳисобида енгди.

«Умумий ўйин жуда қийин бўлди. Шундай бўлса-да, ITF Juniors бўйича биринчи чемпионлик унвонимни қўлга киритганимдан хурсандман. Бу мен учун муҳим», - дейди Занғар Нурланули.

Қозоғистонлик ёш теннисчи ўтган йили Tennis Europe рейтингида кучли ўнталикка кирган. Ўтган йилнинг декабр ойидан бошлаб Занғар юқори тоифага ўтиб, ҳозирда ITF Juniors турнирларида иштирок этмоқда.

Муаллиф: Ғайсағали Сейтақ

Фото: Қозоғистон теннис федерацияси

Сўнгги хабарлар