Қозоғистонлик ёш теннисчи халқаро турнир чемпиони бўлди

Фото: None
NUR-SULTAN. Kazinform – Алан Қурманғалиев 15 ёшгача бўлган ўсмирлар ўртасидаги нуфузли «WTT Youth Contender» халқаро турнири ғолиби бўлди, дея хабар беради Kazinform ҚР Миллий олимпия қўмитасига таяниб.

Владиславово (Польша) шаҳрида ўтказилган турнирда дунёнинг 33 давлатидан 260 нафардан ортиқ спортчи иштирок этди.

U-15 тоифасида ўсмирлар ўртасидаги баҳсларда қозоғистонлик спортчи 7 та ғалабани ишончли тарзда қўлга киритиб, турнирнинг олтин медалига сазовор бўлди ва шу билан дунёнинг энг яхши кадети мақомини яна бир бор тасдиқлади.

Финал баҳсида Қурманғалиев франциялик спортчи Антуан Ноарони 3:1 ҳисобида мағлуб этди.


Сўнгги хабарлар