Қозоғистонлик ёш спортчи эркин кураш бўйича Осиё чемпиони бўлди

None
BISHKEK. Kazinform – Эркин кураш бўйича Осиё чемпионатида 23 ёшгача бўлганлар ўртасида Лаура Алмағанбетова ғолиб бўлди, деб хабар беради Kazinform.

Қозоғистон кураш федерацияси тарқатган маълумотларга ишонадиган бўлсак, United World Wrestling ташкилоти Лаура Алмағанбетовага махсус мактуб йўллаган.

Унда Бишкекдаги Осиё чемпионати финалида Лаурага қарши ўйинда олтин медални қўлга киритган ҳиндистонлик спортчи антидопинг қоидаларини бузгани айтилади.

Шу тариқа, 57 килограммгача бўлган вазнда чемпионат олтин медали қозоғистонлик спортчига топширилади.

Лаура Жақсилиққизи Қостанай вилоятида туғилган. 2004 йилдан буён Сарикўл тумани болалар ва ўсмирлар спорт мактабининг «еркин ва аёллар кураши» бўлимида шуғулланиб келмоқда.

Қозоғистон Республикаси спорт устаси, Қозоғистон Республикасининг олти карра чемпиони, Осиё чемпионатининг икки карра кумуш медали, жаҳон чемпионатининг бронза медали совриндори.

Фото: instagram.com/kazakhstan__wrestling

Сўнгги хабарлар