Қозоғистонлик ёш ижодкорларнинг «100 шеър» тўплами Ўзбекистонда чоп этилди

None
TASHKENT. Kazinform - Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг Халқаро алоқалар ва бадиий таржима бўлими бошлиғи Рустам Мусурмон ҳамда «Ёшлик» журнали бош муҳаррири Нурулла Чориев иштирокида ёш қозоқ шоирларининг жами 100 та шеъри ўзбек тилига таржима қилинди ва чоп этилди. Бу ҳақда Kazinform UzAга таяниб хабар беради.

Ўзбекистон ва Қозоғистон Ёзувчилар уюшмаси ўртасида тузилган ҳамкорлик тўғрисидаги меморандумда ўзбек ва қозоқ ёш ижодкорларининг асарларини таржима қилиб, чоп этиш ва биргаликда тақдимотларини ўтказиш белгиланган.

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасида қозоғистонлик ёш ижодкорлар делегацияси иштирокида маданий тадбирлар ҳамда «100 шеър» тўплами тақдимоти ўтказилди.

Тақдимот тадбирида Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раиси, халқ шоири Сирожиддин Саййид, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими Қалдибек Сейданов, уюшма аъзоси Фахриддин Ҳайит, Ўзбекистон қозоқ миллий маданий маркази раҳбари Серикбай Усенов ва бошқалар барча жабҳаларда бўлгани каби икки мамлакат ўртасидаги адабий ришталар ҳам тобора мустаҳкамланаётганини таъкидлади.

Тадбирда Алишер Навоий ва Абай Қўнонбоев, Ойбек ва Мухтор Авезов, Ғафур Ғулом ва Собит Муқонов каби улуғ намояндалар ва бошқа кўплаб атоқли олимлар, мутафаккир ва шоирлар мероси бизнинг умумий бойлигимиз экани алоҳида қайд этилди.

Тадбирда ўзбек-қозоқ адабий алоқаларининг аҳамияти, икки халқнинг ёш ижодкорлари ва «100 шеър» тўпламининг аҳамияти хусусида батафсил сўз юритилди. Ёш шоирларнинг ижод намуналари тингланди.

Қозоғистонлик ижодкорлар делегацияси аъзолари «Янги Ўзбекистон» боғи, Адиблар хиёбони, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси тарихи музейи ва бошқа тарихий масканларга саёҳат қилдилар.

Сўнгги хабарлар