+7 (701) 759 90 19
USD 421.58 EUR 496.83
RUB 5.53 CNY 62.2
Янгиликлар

Қозоғистонлик ёш истеъдод эгаси America's Got Talent финалига чиқди

17 Сентябрь 09:28
Баҳам кўринг:
Қозоғистонлик ёш истеъдод эгаси America's Got Talent финалига чиқди

ALMATY. Kazinform – Қозоғистонлик ижрочи кун давомида АҚШда бўлиб ўтган томошабинларнинг овоз бериш натижаларига кўра фаворитлар қаторига кирди ва машҳур жаҳон шоусининг финалида иштирок этиш имкониятини қўлга киритди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Данэлия Тулешованинг PR -директори Татьяна Синенко таъкидлаганидек, финалга ўтиш учун овоз берилган уч иштирокчи орасида Данэлиядан ташқари, «Golden buzzer»нинг икки эгаси ҳам бор эди (ҳакамлар ҳайъатининг махсус кўмаги), аммо томошабинлар қозоғистонлик қўшиқчини қўллаб-қувватладилар.

America's Got Talent 15-чи мавсумининг финали 22 сентябрь куни NBC телеканалининг жонли эфирида бўлиб ўтади.

«Шу вақтгача мени қўллаб-қувватлаган барчага раҳмат. Ҳафта ҳал қилувчи бўлади, мен жуда кўп ҳаракат қиламан», - деди Данэлия.

Муаллиф: Данияр Дауталиев

Сурат: Татияна Синенко / facebook



Баҳам кўринг:
Фикр қолдириш
+7
Жўнатиш
Онлайн ходимлар
Муҳаррир
Нурлан Туйахов
Нурлан Туйахов
954-059

Архив