Қозоғистонлик ёш футболчилар Санкт-Петербургдаги халқаро турнирда иштирок этади

Фото:
ALMATY. Kazinform – «Қайрат» футбол клубининг «Қайрат» U-16 ёшлар терма жамоаси халқаро турнир – Дмитрий Бесов кубогида иштирок этиш учун Санкт-Петербургга етиб келди, дея хабар бермоқда Kazinform клубнинг матбуот хизматига таяниб.

24-26 февраль кунлари Санкт-Петербургдаги «Газпром-Академия» аренасида 15 ёшли футболчилардан иборат 4та жамоа ўйнайди. Улар: Санкт-Петербургнинг «Зенит», «Қайрат», Сербиянинг «Црвена Звезда» ва Минскнинг «Динамо»си. Ҳар бир жамоа бир-бири билан бир мартадан ўйнайди.

«Қайрат» учрашув тақвими (Алмати вақти билан):

24 февраль, соат 14:00да «Қайрат» – «Динамо-Минск».

25 февраль, соат 14:00да «Црвена Звезда» – «Қайрат»,

26 февраль, соат 16:00да «Зенит» – «Қайрат».

Фото: instagram.com/fckairat_academy

Сўнгги хабарлар