Қозоғистонлик Ербол Хамитов пара-чанғи спорти бўйича жаҳон чемпиони бўлди

Фото:
ASTANA. Kazinform – Қозоғистонлик Ербол Хамитов Швециянинг Эстерсунд шаҳрида ўтказилаётган пара-чанғи ва парабиатлон бўйича жаҳон чемпионати ғолиби бўлди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Спортни ривожлантириш дирекцияси» матбуот хизмати хабари кўра, Ербол Хамитов пара-чанғи спортининг спринт масофасида 2:44,23 натижа билан олтин медални қўлга киритди.

Украиналик Тарас Рад иккинчи ўринни эгаллаган бўлса, бразилиялик Кристиан Вестмаер Рибейра бронза медалига сазовор бўлди.

Бу - Ербол Хамитовнинг ушбу чемпионатдаги иккинчи совринидир. У жаҳон чемпионатининг биринчи кунида парабиатлон бўйича бронза медалини қўлга киритди.

Муаллиф: Ғайсағали Сейтақ


Сўнгги хабарлар