Қозоғистонлик енгил атлетикачи Туркиядаги Ислом бирдамлик ўйинларида «бронза» медални қўлга киритди
12 Август 08:04

Қозоғистонлик енгил атлетикачи Туркиядаги Ислом бирдамлик ўйинларида «бронза» медални қўлга киритди

NUR-SULTAN. Kazinform – Туркиянинг Коня шаҳрида бўлиб ўтаётган Ислом бирдамлик ўйинларида Қозоғистонлик енгил атлетикачи Кристина Овчинникова «бронза» медални қўлга киритди, дея хабар беради Kazinform Sports.kzга таяниб.

«Кристина Овчинникова Ислом ўйинларининг «бронза» медали совриндори. Спортчи баландликка сакрашда 1,87 натижа кўрсатди», - дея хабар берди Қозоғистон енгил атлетика федерацияси.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ қозоғистонлик енгил атлетикачи Михаил Ливтин Ислом бирдамлиги ўйинларида олтин медални қўлга киритгани ҳақида хабар берилган.

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликлар

Архив