Қозоғистонлик енгил атлетикачи Михаил Ливтин Ислом бирдамлиги ўйинларида олтин медални қўлга киритди

Фото: None
NUR-SULTAN. Кazinform - Туркиянинг Коня шаҳрида бўлиб ўтаётган Ислом бирдамлиги ўйинларида спортчи Михаил Ливтин олтин медални қўлга киритди, деб хабар беради Кazinform мухбири.

У 400 метр масофага югуришда иштирок этди. Натижада у 45,36 сония натижа билан маррага биринчи бўлиб етиб келди.

М. Литвин саралаш босқичида 44,94 сония натижа кўрсатиб, Қозоғистон рекордини янгилади.

Ислом бирдамлиги ўйинлари 2005 йилдан буён мунтазам ўтказиб келинмоқда. Бу йил байроқ бешинчи марта ҳилпиратилди.

Бу йилги мусобақада 55 давлатдан спортчилар иштирок этмоқда. Ўйинлар 8 август куни бошланди. 18 август куни якунланади.

Ҳозирча Қозоғистон спортчилари 15 та медаль (6 та олтин, 1 та кумуш, 8 та бронза) билан умумжамоа ҳисобида учинчи ўринда бормоқда.

Туркия терма жамоаси 54 (22-18-14) медаль билан пешқадамлик қилаётган бўлса, Эрон спортчилари 29 та медаль (9 та олтин, 13 та кумуш, 7 та бронза) билан иккинчи ўринда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қозоғистоннинг иккита жамоаси индор хоккей бўйича Осиё Кубогида ғалабага эришган эди.


Фото: sports.kz

Муаллиф: Адилжан Умбет


Сўнгги хабарлар