Қозоғистонлик Елена Рибакинанинг Торонто турниридаги илк рақиби маълум бўлди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform - Қозоғистонлик теннисчи Елена Рибакина (WТА рейтингида 27-ўрин) Торонтодаги (Канада) турнирнинг биринчи босқичида ким билан тўқнаш келиши маълум бўлди, дея хабар беради Kazinform Sports.kzга таяниб.

Қозоғистонлик спортчининг турнирдаги илк рақиби чехиялик теннисчи Мария Боузкова (47-ўрин) бўлади. Учрашув бугун, 8 август куни бўлиб ўтади.

Рибакина ва Боузкова икки марта учрашишган - 2020 йилда Римда (Италия) ва 2022 йилда Аделаидада (Австралия). Елена рақибига бирорта сетни ютқазмади, биринчи баҳсда 7:5, 7:6, иккинчисида 6:3, 6:4 ҳисобида зафар қучди. Торонтодаги турнирнинг бу йилги соврин жамғармаси 2 697 250 долларни ташкил қилади. Ғолиб 439 700 доллар олади ва 900 рейтинг очкосига эга бўлади.

Фото: sports.kz

Сўнгги хабарлар