Қозоғистонлик Елена Рибакина жаҳон теннис юлдузлари билан бирга кўргазмали турнирда чиқиш қилади

1 Октябрь, 14:20
Қозоғистонлик Елена Рибакина жаҳон теннис юлдузлари билан бирга кўргазмали турнирда чиқиш қилади

ASTANA. Кazinform – 19-24 декабр кунлари Дубайда (БАА) Жаҳон теннис лигасининг янги кўргазмали турнири бўлиб ўтади, унда эркаклар ва аёллар теннис юлдузлари, жумладан, қозоғистонлик Елена Рибакина ҳам иштирок этади, деб хабар беради Kazinform sports.kzга таяниб.

16 нафар ўйинчи тўртта жамоага (ҳар бирида тўрттадан) бўлинади ва гуруҳ тизимида ўйнайди. Мусобақанинг сўнгги кунида ғолибни икки гуруҳ етакчиси аниқлайди. Барча учрашувлар – ҳам яккалик, ҳам аралаш жуфтлик – учинчи ўйин ўрнига чемпионат тай-брейк билан уч сетлик форматда ўтказилади, деб хабар беради GоТеnnis.ru.

Айни дамда АТP Турнинг қуйидаги вакиллари Дубайда чиқишни режалаштирмоқда: Новак Жокович, Александр Зверев, Ник Киргиос, Доминик Тим, Феликс Аже, Григор Димитров ва Гаель Монфис. Аёллар ўртасида Рибакинадан ташқари Ига Свентек Анетт Контавейт, Паула Бадоса, Симона Халеп, Арина Соболенко ва Бянка Андрееску иштирок этишга рози бўлишди.

Теннисчилар жамоаларга бўлинган турнирга қуръа ташлаш маросими 1 ноябр куни бўлиб ўтади.

Фото: sports.kz

Теги:
Ўхшаш янгиликлар

Янгиликлар