Қозоғистонлик дзюдочилар ўсмирлар ўртасидаги Осиё чемпионатида саккизта медальни қўлга киритди

Фото: None
NUR-SULTAN. Kazinform - Қозоғистоннинг дзюдо бўйича ёшлар терма жамоаси Ливанда бўлиб ўтаётган Осиё чемпионатини муваффақиятли бошлади, дея хабар беради Кazinform Оlympic.kzга таяниб.

Қозоғистонлик дзюдочилар қитъа чемпионатининг биринчи кунида учта олтин, тўрт кумуш ва битта бронза медалини қўлга киритди.

Ғолиб ва ​​совриндорлар:

Олтин медаль - Aйбек Иемберген (50 кг)

Олтин медаль - Талғат Оринбасар (55 кг)

Олтин медаль - Aружан Ережепова (52 кг).

Кумуш медаль – Нурайлим Сарсенбек (44 кг).

Кумуш медаль – Сабина Юлдашбекова (48 кг).

Кумуш медаль – Санжар Aли (50 кг)

Кумуш медаль – Aкбар Алтай (66 кг)

Бронза медаль - Зере Отепкали (40 кг).


Сўнгги хабарлар