Қозоғистонлик дзюдочи Мўғулистондаги мусобақада бронза медалини қўлга киритди
24 Июнь 23:15

Қозоғистонлик дзюдочи Мўғулистондаги мусобақада бронза медалини қўлга киритди

NUR-SULTAN. Кazinform - Мўғулистоннинг Улан-Батор шаҳрида дзюдо бўйича «Grand Slam» туркумига кирувчи турнирда терма жамоа дастлабки совринни қўлга киритди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

48 килограмм вазн тоифасида иштирок этган Абиба Абужақинова Халқаро дзюдо федерацияси номидан иштирок этган Сабина Гильниязовани енгиб, мусобақанинг бронза медалини қўлга киритди.

Эслатиб ўтамиз, мазкур турнир Халқаро дзюдо федерациясининг 2024 йилги Париж Олимпиадаси тақвимидаги биринчи рейтинг мусобақасидир. Мусобақада спортчилар очко тўплашади.

Халқаро турнир бугун, 24 июн куни бошланди. Ушбу мусобақада 13 нафар эркаклар ва 7 нафар аёллар терма жамоаси аъзолари иштирок этади.

Улар орасида Бауржан Нарбаев (60 кг), Қанат Сейилхан (60 кг), Елдос Сметов (66 кг), Ғусман Қирғизбаев (66 кг), Ерлан Серикжанов (73 кг), Ансарбек Ғайнуллин (73 кг), Бекадил Шаймерденов (81 кг), Абилайхон Жубаназар (81 кг), Ерсултан Музаппаров (90 кг), Дидар Ҳамза (90 кг), Нурлихан Шерхан (100 кг гача), Ислам Бозбаев (100 кг гача), Адил Оразбаев (100 кг дан юқори) татамига чиқади.

Абиба Абужақиновадан ташқари аёллар мусобақасида Самалай Ерғалиева (63 кг), Зере Бектасовқизи (70 кг), Екатерина Токарева (70 кг), Аруна Жангелдина (78 кг гача), Назгул Маратова (78 кг дан юқори), Камила Берлиқаш (78 кг дан юқори) иштирок этади.

Эслатиб ўтамиз, боксчи Головкин «Канело» трилогиясига тайёргарлигини кўрсатди.

Муаллиф: Адилжан Умбет


Ўхшаш янгиликлар

Янгиликлар

Архив