Қозоғистонлик боксчилар жаҳон чемпионатини ғалаба билан бошлади

None
ASTANA. Kazinform – Ўзбекистон пойтахти Тошкентда бокс бўйича эркаклар ўртасидаги жаҳон чемпионатини Талғат Сиримбетов ва Айбек Оралбай ғалаба билан бошлади, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Жаҳон мусобақасида илк бор иштирок этаётган 22 ёшли Талғат Сиримбетов 60 килограмм вазн тоифасида таиландлик Сакда Руамтхам билан жанг қилди.

Талғат уч раунд давомида ҳужум қилди ва ҳакамларнинг бир овоздан қарори билан ғалаба қозонди.

1/16 финалда Т.Сиримбетов ўтган йилги Осиё чемпиони иорданиялик Мохаммед Абу-Джаджех билан рингга чиқади.

Айбек Оралбай 92 кг вазн тоифасида 2019 йилги жаҳон чемпионатининг бронза медали совриндори болгариялик Радослав Панталеев билан куч синашди.

Айбек биринчи раунддаёқ рақибини нокаутга учратди. Ҳакамлар ҳисоботи - 5:0.

У 1/16 финалда ўтган йилги жаҳон чемпионати кумуш медали совриндори италиялик Азиз Аббес Мухийдин билан учрашади.

Муаллиф: Ғайсағали Сейтақ


Сўнгги хабарлар