Қозоғистонлик боксчи WБО чемпионлик камарини нокаут билан ҳимоя қилди. ВИДЕО
21 Ноябрь 10:36

Қозоғистонлик боксчи WБО чемпионлик камарини нокаут билан ҳимоя қилди. ВИДЕО

NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистонлик профессионал боксчи Жанибек Алимханули (10-0, 6 КО) Лас-Вегасда (АҚШ, Невада штати) бўлиб ўтган бокс кечасида рингга чиқди, дея хабар бермоқда Kazinform.

Жанибек Алимханули (10-0, 6 КО) бу сафар франциялик тажрибали боксчи Ҳассан Ндам Нжикам (38-5, 21 КО) билан жанг қилди.

Ўрта вазн тоифасидаги жанг ўн раундга мўлжалланганди. Бироқ саккизинчи раундда Жанибек Алимханули рақибини техник нокаут эвазига мағлуб этди. Франциялик боксчи учинчи раунддаёқ нокаутга учраганди.

Шу тариқа, Жанибек Алимхонули профессионал боксда 11-чи ғалабасига эришиб, WБО Global чемпиони унвонини ҳимоя қилди. WBA Regular, WBO Interim ва WBC Silver йўналишлари бўйича собиқ жаҳон чемпиони франциялик Ҳассан Ндам Нжикам профессионал фаолиятида олтинчи бор мағлуб бўлди.

sports.kz нашри техник нокаут видеосини тақдим этди.


Ўхшаш янгиликлар

Янгиликлар

Архив