Қозоғистонлик боксчи қиз Олимпиада совриндори билан жанг қилади

None
ASTANA. Kazinform - 11 декабр куни Абу-Даби (БАА) шаҳрида Халқаро бокс ассоциациясининг биринчи IBA Champions' Night турнири бўлиб ўтади. Унинг доирасида бир қанча таниқли боксчилар майдонга тушишади. Бу ҳақда Sports.kz порталига таяниб, Kazinform хабар бермоқда.

Иштирокчилар орасида 2022 йилги Осиё чемпионати ғолиби қозоғистонлик Карина Ибрагимова ҳам бор. У 2022 йилги жаҳон чемпионати кумуш медали ва 2020 йилги Токио Олимпиадаси бронза медали совриндори италиялик Ирма Теста билан рингга кўтарилади.

Тадбир Global Boxing Forum доирасида ташкил этилади.

Турнирда, шунингдек, қуйидаги жанглар бўлиб ўтади:

Баҳодир Жалолов (Ўзбекистон) — Данис Латипов (Баҳрайн);

Муслим Гаджимагомедов (Россия) — Энмануэль Рейес (Куба);

Софиан Умия (Франтсия) — Карен Тонаканян (Арманистон);

Руслан Файфер (Россия) — Кевин Жонсон (АҚШ)

Зеяд Ишаиш (Иордания) — Роньель Иглесиас (Куба);

Аммр Ҳусайн Али Саид (БАА) — Риз Линч (Шотландия);

Саиджамшид Жафаров (Ўзбекистон) — Йоэнлис Эрнандес Мартинес (Куба).

Фото: sports.kz

Сўнгги хабарлар