Қозоғистонлик боксчи Алуа Балқибекова жаҳон чемпионатининг ярим финалига чиқди
16 Май 20:55

Қозоғистонлик боксчи Алуа Балқибекова жаҳон чемпионатининг ярим финалига чиқди

ISTANBUL. Кazinform - Алуа Балқибекова бугун бокс бўйича аёллар ўртасидаги жаҳон чемпионатининг ярим финалига чиқди, деб хабар беради Кazinform мухбири.

Туркиянинг Истанбул шаҳрида ўтказилаётган жаҳон чемпионатида 48 килограмм вазн тоифасидаги Алуа Балқибекова ҳиндистонлик Ниту Ниту билан куч синашди.

Натижада кўпчилик ҳакамлар қозоғистонлик боксчининг ғалабасини қўллаб-қувватлади.

Алуа Балқибекова ярим финалга йўлланма олди.

Эслатиб ўтамиз, мусобақанинг ушбу босқичига етиб келган боксчи камида бронза медалини қўлга киритади.


Муаллиф: Адилжан Умбет


Ўхшаш янгиликлар

Янгиликлар

Архив