Қозоғистонлик бокс юлдузлари Осиё чемпионатида иштирок этади

None
ASTANA. Kazinform – 30 октябр куни Сурия пойтахти Амман шаҳрида бокс бўйича навбатдаги Осиё чемпионати бошланади, унда Қозоғистон эркаклар терма жамоаси иштирок этади, деб хабар беради Kazinform sports.kzга таяниб.

«Жамоамиз етакчилари: жаҳон чемпиони Сакен Бибосинов, жаҳон чемпионати финалчиси Серик Темиржанов, Сабирхон Маҳмут, жамоа сардори Асланбек Шимбергенов, Оралбай – Нурбек ва Айбек, Сағиндиқ Тоғамбай ва бошқалар иштирок этади. +91 кг вазнда Қамшибек Қунқабаевни ҳисоблаймиз, Нурлан Сапарбай ҳам бор, ҳозирча у иккинчи рақамда», - деди Қозоғистон терма жамоаси устози Қайрат Сатжанов.

Сўнгги хабарлар