Қозоғистонлик аскарлар Олимпиадага 14 та йўлланмани қўлга киритишди

None
None
ALMATY. Kazinform – Алматида Мудофаа вазирлиги Спорт қўмитаси - Марказий спорт клуби бош мураббийларининг йиғилиши бўлиб ўтди. Унда келгуси йилги режалар сарҳисоб қилинди, деб хабар беради Kazinform ҚР Мудофаа вазирлиги матбуот хизматига таяниб.

Матбуот хизматининг хабар беришича, бугунги кунда марказий спорт клуби кадрлар тайёрлаш марказининг 138 та инструктори Қозоғистон терма жамоаси таркибига киритилган. Оғир эпидемиологик вазиятга қарамай, бу йил спорт мусобақаларига бой бўлди. Уларнинг иштироки туфайли армия спортчилари 2021 йилги Токиода бўлиб ўтадиган ёзги Олимпиада ўйинларига 14 та йўлланмани қўлга киритдилар. Қишки спорт турлари бўйича 2022 йилда Пекиндаги XXIV Олимпиада ўйинларига Қозоғистон терма жамоаси лицензияларни қўлга киритиш учун Жаҳон кубогига муваффақиятли қатнашмоқда.

«Бу йил армия спортчилари 18 та миллий ва 11 та халқаро мусобақаларда қатнашиб, 45 та олтин, 36 та кумуш ва 40 та бронза медалларини қўлга киритдилар», - дейди Спорт қўмитаси раиси Айталап Қўрғамбаев.

Кенгаш йиғилишида йил якунлари билан кўзга ташланган ҳарбий спортчилар, мураббийлар ва жамоа етакчилари диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

Сўнгги хабарлар