Қозоғистонлик аскарлар Халқаро Армия ўйинларида иштирок этиш учун Россияга жўнаб кетишди

Фото: None
NUR-SULTAN. Kazinform - Халқаро Армия ўйинлари доирасида «Отлар марафони» танловида иштирок этаётган қозоғистонлик ҳарбий хизматчилар гуруҳи Россияга жўнаб кетди, деб хабар беради Kazinform Қозоғистон Мудофаа вазирлиги матбуот хизматига таяниб.

Мусобақа Қизил шаҳрида (Тува Республикаси) ўтказилади.

Ҳарбий хизматчилар бу мусобақага беш ой тайёргарлик кўришди. Асосий таркиб тоғ-ўрмон полкининг ҳарбий хизматчиларидан иборат. Улар феврал ва июн ойларида ўтказилган бир нечта танловлар натижаларига кўра энг малакали мутахассислардан танлаб олинди. Ҳарбий хизматчиларни сафарбар қилишдан олдин уларнинг тайёргарлиги шу бўлинма базасида ўтказилган.

«Интенсив машғулотлар давомида жамоа ўз натижаларини яхшилади. Бу, ўз навбатида, совринларни қўлга киритишимизга имкон беради «, - деди «Жануб» ҳудудий қўмондонлиги жанговар тайёргарлик бўйича ўринбосари полковник Даурен Ҳамитов.



Қозоғистон терма жамоасининг Россияга жўнаб кетишдан олдинги тайёргарлигининг охирги босқичи сафда туриш мусобақаси бўлди. Уни Мудофаа вазири маслаҳатчиси генерал -майор Адилбек Алдабергенов ўтказди.

- Мусобақада ўз профессионаллигингизни кўрсатиш, энг яхши натижаларга эришиш, рақибларимизга муносиб рақиб бўлиш керак. Сизнинг ҳар бир ютуғингиз армиямиз ва мамлакатимиз томонидан қадрланади, - деди у.

Халқаро мусобақада Қозоғистон ҳарбий хизматчиларининг рақиблари Зимбабве, Эрон, Мўғулистон, Россия ва Ўзбекистон жамоалари бўлади.

«От марафони» танловида жамоалар маҳаллий муҳит билан танишиш ва мослашиш учун, энг муҳими, машғулот ўтказиш учун эрта боришади. Зеро, мусобақа шартига кўра, отларни иштирокчиларга мезбон беради. Иштирокчиларга фақат ўз от-абзалиидан фойдаланишга рухсат берилади.



«Отлар марафони» жамоаси билан бир қаторда «Десантчилар взводи» ва «Эльбрус айланаси» мусобақалари иштирокчилари ҳам мусобақага йщл олишди.


Сўнгги хабарлар