Қозоғистонлик ҳамкасбларимиздан кўп нарсани ўрганишимиз мумкин – Ўзбекистон МСК раиси

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Ўзбекистон Марказий сайлов комиссияси раиси Зайниддин Низомхўжаев Қозоғистонда бўлиб ўтган референдумга баҳо берди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Кеча референдумни ташкил этиш ва ўтказиш масаласи муҳокама қилинди. Марказий сайлов комиссияси жуда яхши ишлаганини таъкидладик. Бу, биринчи навбатда, ташкилий ишлар. Қисқа вақт ичида референдумни ўтказиш учун 10 012 та сайлов участкаси ташкил этилди. Биз аввал сайловларда ҳам қатнашганмиз. Қозоғистондан биз ўрганадиган, тажриба сифатида оладиган жиҳатлар бор. Қозоғистонлик ҳамкасблардан биз ўрганадиган томондари кўп», - дейди З.Низомхўжаев Нур-Султанда бўлиб ўтган матбуот анжуманида.

Ўзбекистон вакили мамлакатдаги референдум ўтказувчи участкалардаги айрим ишлар рақамлаштирилганига алоҳида тўхталди.

«Рақамлаштириш ишларини алоҳида таъкидлаш жоиз. Бу сайловчиларга ахборот олиш учун янги имконият яратди. Бу жуда яхши тажриба. Бу йўналишни Қозоғистондан ўрганиш мумкин. Яна бир қувонарли жиҳати шундаки, референдум ўтказувчи комиссиялар аъзолари ҳар бир масалани жуда юқори профессионал савияда ҳал этиб, саволларга жавоб беришяпти. Кенг аҳолининг ўз конституциявий ҳуқуқларидан фойдаланиши учун барча шароит яратилган. Қонун талабларига мувофиқ шароит яратилган», - деди Ўзбекистон МСК раиси.

Муаллиф: Айжан Серикжанқизи

Сўнгги хабарлар