Қозоғистонлик Александр Недовесов Уимблдоннинг биринчи босқичидан муваффақиятли ўтди
30 Июнь 21:32

Қозоғистонлик Александр Недовесов Уимблдоннинг биринчи босқичидан муваффақиятли ўтди

NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистонлик теннисчи покистонлик Айсам Қуреши билан бирга Уимблдоннинг биринчи босқичида Жеймс Дакворт (Австралия)/Маркос Хирон (АҚШ) жуфтлиги билан баҳслашди, дея хабар беради Kazinform ҚТФ матбуот хизматига таяниб.

Учрашув деярли икки ярим соат давом этди. Биринчи сетда Недовесов ва Қурешининг қўли баланд келди – 6:3, иккинчи сетда тай-брейкга келиб, омад Дакворт ва Хиронга кулиб боқди (7:6). Ўйинда ҳисоб тенглашди, аммо учинчи сетда Қозоғистон-Покистон жуфтлиги рақибларини осонгина 6:1 ҳисобида мағлуб этди, тўртинчи сетда эса баҳсга нуқта қўйди – 6:2. Александр ва Айсам жуфтлик баҳсларининг иккинчи босқичига чиқишди.

Иккинчи босқичда Недовесов/Куреши Рафаэль Матос (Бразилия)/Давид Вега-Эрнандес (Испания) жуфтлиги билан ўйнайди.


Ўхшаш янгиликлар

Янгиликлар

Архив