Қозоғистонлик Александр Недовесов Хорватиядаги турнирни муваффақиятли бошлади
12 Май 12:55

Қозоғистонлик Александр Недовесов Хорватиядаги турнирни муваффақиятли бошлади

NUR-SULTAN.Kazinform - Қозоғистонлик теннисчи Александр Недовесов Хорватия пойтахти Загребдаги турнирнинг жуфтлик баҳсларини бошлади, дея хабар беради Kazinform Sports.kzга таяниб.

Қозоғистонлик теннисчи покистонлик Айсам-ул-Ҳақ Қурейши билан жуфтлик ҳосил қилиб, чили-бразилиялик Мигель Фернандо Перейра – Габриэль Ровери-Сидней жуфтлиги устидан ишончли ғалаба қозонди.

Бир соату тўққиз дақиқа давом этган учрашув икки сетда Недовесов ва Қурейшининг умумий 6:3, 6:2 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди. Учрашув давомида Недовесов жуфтлиги учта шарни ҳавога оширди, учта қўш хатога йўл қўйди ва олти очко ютди ҳамда бешта геймда ғалаба қозонди.

Учрашув гил турнирнинг 1/8 финал босқичида бўлиб ўтди.


Янгиликлар

Архив