Қозоғистонлик Александр Бублик Франциядаги Марсель турнирида ярим финалга чиқди
Қозоғистонлик теннисчи чорак финалда дунёнинг 25-ракеткаси, мазкур мусобақанинг 4-ракеткаси болгариялик Григор Димитров билан баҳслашди.
А.Бублик биринчи сетда муваффақиятли ўйнади - 7:5. Бироқ иккинчи бўлимда болгариялик спортчи брейк билан олдинга чиқиб олди – 3:1. У ўз устунлигини сақлаб қола олди - 6:3.
Учинчи, ҳал қилувчи сетда эса учрашув тақдири тай-брейкда ҳал бўлди. Муваффақият А. Бублик томонида бўлди - 7:6 (8:6).
Икки соату 20 дақиқа давом этган баҳсда А.Бублик 16 та эйс амалга оширди ва учта брейк-пойнтнинг иккитасидан фойдаланди. Рақиб 14 та эйс ва 2 та брейкни амалга оширди.
А.Бублик дунёнинг 11-ракеткаси, турнирнинг 1-ракеткаси, Польша вакили Хуберт Гуркач билан куч синашади. У чорак финалда дунё рейтингида 69-ўринни эгаллаб турган швециялик Микаэль Имерни навбатдаги баҳсда – 6:3, 3:6, 7:6 (8:6) ҳисобида мағлуб этди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Александр Бублик Марсель турнирида чорак финалга чиққани ҳақида хабар берган эдик.
Муаллиф: Ғайсағали Сейтақ