ASTANА. Кazinform – Қозоғистоннинг биринчи, дунёнинг 46-ракеткаси Александр Бублик Дубай АТP 500 турнирини ғалаба билан бошлади, деб хабар беради Кazinform мухбири.
Қозоғистонлик теннисчи илк учрашувини жаҳон рейтингида 301-ўринни эгаллаб турган болгариялик Александр Лазаровга қарши ўтказди.
А.Бублик биринчи сетда яққол устунлик қилди - 6:1.
Иккинчи сетда 0:1 ҳисоби қайд этилганида болгариялик спортчи мусобақани давом эттиришдан бош тортди.
Деярли ярим соат давом этган учрашувда А.Бублик 3 та эйс амалга оширди ва 5 та брейк-пойнтнинг3 тасидан фойдаланишга муваффақ бўлди.
А.Бублик иккинчи босқичда дунёнинг 7-ракеткаси россиялик Даниил Медведев билан куч синашади. У 111-ўринни эгаллаб турган италиялик Маттео Арналдидени мағлуб этди - 6:4, 6:2.
Дубай мусобақаси 4 март куни якунланади.
Муаллиф: Ғайсағали Сейтақ