Қозоғистонлик альбинос қиз Америка компанияси рекламасида суратга тушди

Фото: None
AQTAÝ. Kazinform – Ақтаулик ноёб кўриниши билан танилган альбинос қиз Асел Қалағанова Американинг сочга мўлжалланган маҳсулот ишлаб чиқарувчи компанияси реклама роликларида суратга тушди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Бир дақиқалик видеода Ақтау шаҳридан ташқари, Қозоғистоннинг бошқа диққатга сазовор жойлари ҳам акс этган. Оператор таниқли клипмейкер - Азамат Дулатов. Видео ижтимоий тармоқларга жойлаштирилиши биланоқ, тармоқ фойдаланувчилари томонидан ижобий баҳоланди.



Эслатиб ўтамиз, Ақтаудаги Қалағановлар оиласида иккита ғайриоддий қиз туғилди. Асел ва Камиланинг ўртасидаги фарқ 13 ёш. Ўсмирларнинг оқ қошлари ва оқ сочлари кўпчиликнинг эътиборини қозонган. Қизиғи шундаки, уларнинг укалари Алдияр бундай ноёб кўринишга эга эмас. Бугунги кунда кўриниши ғайриоддий қизлар одамларнинг диққат марказида. Асел Қалағанова 10 ёшидан моделлар мактабида ўқиди ва бир неча бор рекламага тушган.




Сўнгги хабарлар