Қозоғистонлик актёр Ҳиндистондаги кинофестивалнинг энг яхши актёри деб топилди

None
MUMBAI. Kazinform – Мумбайда Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг кинофестивали якунланди. «Паралимпиячи» фильмида бош ролни ижро этган қозоғистонлик актёр Асқар Илиясов «Энг яхши эркак роли» номинациясида ғолиб бўлди, дея хабар беради Kazinform DimasNewsга таяниб.

Фильм сюжетига кўра, болалигидан Олимпиада олтинини қўлга киритишни орзу қилган ёш ва умидли чанғичи Мақсат даҳшатли бахтсиз ҳодиса туфайли оёғидан айрилади. Паралимпия ўйинларида иштирок этиш имконияти травмадан кейинги депрессияни енгишга ёрдам беради.

«Мен бахтлиман. Менга ғалаба қозонганимни айтишганда... Тўғрисини айтсам, ҳатто кўзимга ёш ҳам келди. Фильм устида жуда кўп ишлар қилинган. Бу менинг биринчи шахсий мукофотим»
, - деди Асқар Илиясов.

Режиссёр - Алдияр Байракимов.

Сценарий – Алдияр Байракимов, Венера Қайржанова, Роман Жуков

Оператор - Азамат Жанабеков

Бастакор - Адилжан Толукпаев

Трекларнинг овоз продюсери - Ерлан Бекчурин

Рассом - Алия Одинаева

Монтаж – Алдияр Байракимов

Продюсер - Адил Иброҳим.

Фото: dimashnews.com


Сўнгги хабарлар