Қозоғистонлик аёл АҚШ Давлат департаментида раҳбар лавозимига тайинланди

None
None
VASHINGTON. Kazinform – Жо Байден Қозоғистонда туғилган Асел Робертсни (қизлик фамилияси - Толенова) АҚШ Президенти протоколи раҳбари вазифасини бажарувчи этиб тайинланди, деб хабар беради Kazinform Оқ уйнинг расмий сайтига таяниб.

Асел Робертс 2021 йил 20 январь куни Оқ уйда АҚШнинг янги президенти Жо Байден раҳбарлигида лавозимига киришди.

Асел Толенова 1976 йилда Алмати шаҳрида туғилган. Кейинчалик, 1993 йилда у Жоржтаун университетининг Эдмунд Уолш Дипломатик хизмат мактабига ўқишга кириб, уни халқаро ҳуқуқ ва ташкилотлар бакалаври даражаси билан тамомлаган.

Асел Робертс Барак Обама давридан бери 15 йил давомида Оқ уй протоколида ишлаб келмоқда. У қозоқ, рус ва япон тилларини билади. У АҚШ фуқароси Шон Робертс билан турмуш қурган ва уларнинг Айдин исмли қизи бор.



Фото: facebook.com/Duisenali.Sanzhar




Сўнгги хабарлар