Қозоғистонлик абитуриентларда энди грантга тушиш учун иккита имконият бўлади

Фото: None
NUR-SULTAN. Kazinform – Битирувчилар грант асосида ўқишга кириш учун миллий ягона тест топширишга иккинчи марта уриниб кўриш имкониятига эга бўладилар. Бу ҳақда Қозоғистон Республикаси таълим ва фан вазири Асхат Аймағамбетов маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

«Instagram тармоғида икки марта имконият бериш ҳақидаги минглаб «тег»ларингизни ҳар куни кўраман. Қарор қабул қилишда биз учун асосий устуворлик мактаб ўқувчиларининг манфаатларидир. Шунинг учун бу сафар биз сизнинг фойдангизга қарор қабул қилдик ва сизда МЯТни топшириш учун икки марта уриниш бўлади. Бу эмоционал юк ва тарангликни камайтиради», — деб ёзди Қозоғистон таълим ва фан вазири Асхат Аймағамбетов Facebook саҳифасида битирувчиларга мурожаат қилиб.

Вазир, шунингдек, бу йил мактаб ўқувчилари нафақат МЯТ баллари ҳақида маълумот олишлари, балки ҳар бир фан бўйича натижаларнинг тематик таҳлилини ҳам олишларини таъкидлади.

Вазир Президент қўллаб-қувватлаши туфайли битирувчиларнинг грант олиш имконияти кенгайиб бораётганини таъкидлади. Жорий йилда яна 15 мингта грант ажратилди ва стипендия миқдори 15 фоизга оширилди.

Вазир МЯТ электрон форматга ўтказилганини эслатди. Қулайлик учун калкуляторлардан доимий равишда фойдаланишга рухсат берилади.

Муаллиф: Ақбота Кузекбай

Сўнгги хабарлар