Қозоғистонлик 57 нафар ўқувчи иккита халқаро олимпиаданинг совриндорлари бўлишди

Фото:
ALMATY. Kazinform – Алмати шаҳрида математика бўйича Осиё-Тинч океани минтақаси ва «Ипак йўли» халқаро олимпиадалари якунланди, дея хабар беради Kazinform ҚР Таълим-маориф вазирлиги матбуот хизматига таяниб.

«Дарин» республика илмий-амалий маркази маълумотларига кўра, Қозоғистоннинг барча вилоятларидан 157 нафар талаба бу икки халқаро таълим танловида иштирок этиб, 57 нафар совриндорлар аниқланган.
Қайд этиш жоизки, Осиё-Тинч океани минтақаси халқаро олимпиадасида Аргентина, Австралия, Канада, Гонконг, Индонезия, Япония, Қозоғистон, Корея, Малайзия, АҚШ, Туркия, Мексика каби 38 та давлат иштирок этган бўлса, «Ипак йўли» олимпиадасида Буюк Ипак йўли бўйида жойлашган мамлакатлардан иқтидорли талабалар иштирок этдилар.

Эслатиб ўтамиз, бунгача астаналик талабалар Microsoft грантини қўлга киритган эди.

Фото: gov.kz


Сўнгги хабарлар