Қозоғистонлик 12 ёшли шахматчи Жаҳон кубогиининг бронза медалини қўлга киритди

None
None
ATYRAU. Kazinform -Aтираулик 12 ёшли шахматчи Жаҳон чемпионатининг бронза медалини қўлга киритди, деб хабар беради Kazinform.

Атирау вилояти Спорт ва жисмоний тарбия бошқармаси матбуот хизматининг хабар беришича, 31 август куни Халқаро шахмат федерацияси (ФИДЕ) томонидан ташкил этилган ўсмирлар ўртасида тезкор шахмат бўйича Жаҳон кубоги бўлиб ўтди.

«Tornelo.cоm платформаси орқали танланган ёш шахматчилар 1-20 август кунлари бўлиб ўтган Жаҳон кубогида иштирок этишди. Улардан бири атираулик Зарина Нурғалиева.

Спорт усталигига номзод шахматчи 12 ёшгача бўлган қизлар ўртасидаги мусобақада бронза медалини қўлга киритди, деб хабар беради бошқарма матбуот хизмати.

Ҳар бир тоифадаги энг яхши уч иштирокчи мукофот жамғармаси 30 000 евро бўлган 2021 йилги ФИДЕ Суперкубоги финалида қатнашиш ҳуқуқига эга бўлади.

Муаллиф: Бек Мустафа

Сўнгги хабарлар