Қозоғистонлик 11 ёшли қўшиқчи «Голос. Дети» лойиҳасида 3-ўринни эгаллади

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистонлик 11 ёшли қўшиқчи Сағин Омирбайўғли Россиянинг «Голос. Дети» телелойиҳасида учинчи ўринни эгаллади, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Сағин Омирбайўғли асли - Чимкентлик.

Қўшиқ танловининг суперфиналида 3 нафар номзод беллашди.

Сағин Омирбайўғли суперфиналда «Единственная моя» қўшиғини куйлади.

Финалда овоз бериш натижасида 40,6 фоиз овоз билан 8 ёшли Аделия Загребина «Голос. Дети» лойиҳаси ғолиби бўлди.

Иккинчи ўринни 32,2 фоиз овоз билан 12 ёшли София Олареско эгаллади.

Қозоғистонлик 11 ёшли Сағин Омирбайўғли 27,2 фоиз овоз билан учинчи ўринни эгаллади.

Ёш хонанда уни саҳнада қўллаб-қувватлаган барчага миннатдорчилик билдирди ва устози, таниқли россиялик хонанда Полина Гагаринага домбра совға қилди.


Муаллиф: Али Ибраев

Сўнгги хабарлар