Қозоғистонга Янги йилни нишонлаш учун 23 мингдан ортиқ сайёҳ келди

Фото:
ASTANА. Кazinform – Қозоғистонда Янги йилни 23 мингдан ортиқ сайёҳ кутиб олди, дея хабар беради Кazinform мухбири «Каzakh Tourism» миллий компанияси матбуот хизматига таяниб.

EQonaq ахборот-таҳлил тизими маълумотларига кўра, Янги йил байрамини нишонлаш учун мамлакатга 23 мингдан ортиқ сайёҳ келган.

Бу 2022 йил 26 декабрдан 2023 йил 4 январгача бўлган даврни ўз ичига олган ҳисобот.

Сайёҳларнинг деярли ярми (9 минг) Алматига, 5,1 минг нафари Астанага келган.

«Қизиғи шундаки, Янги йилни кутиб олишга келганлар танлаган ТОП-5 вилоятлар орасида Ақтўбе, Павлодар ва Шарқий Қозоғистон вилояти ҳам бор. Яъни, совуқ ҳудудлар, - дейилади миллий компания хабарида.

Шунингдек, хабарда айтилишича, Қозоғистонга саёҳатчиларнинг аксарияти Россиядан келган (15 минг киши).

Бундан ташқари, Ўзбекистон, Ҳиндистон, ХХР, Туркия, Германия ва Буюк Британиядан меҳмонлар бор.

Эслатиб ўтамиз, мамлакатда сайёҳлар учун eQonaq ахборот тизими 2021 йилдан бошлаб ишга туширилган.

Мақсад – маҳаллий ва хорижий туристлар оқимини ҳисобга олиш ва таҳлил қилиш, шунингдек, саёҳатчилар ва дам олувчиларнинг миграция суръатларини мониторинг қилиш.

Муаллиф: Даулет Изтилеу


Сўнгги хабарлар