Қозоғистонга Тожикистондан 50 минг тонна пиёз етказилади

None
ASTANА. Кazinform – Қозоғистон Республикаси Савдо ва интеграция вазири Серик Жуманғарин эртапишар пиёз ва картошка импорти ҳақида маълум қилди, деб хабар беради Кazinform мухбири.

«Ички бозорни тўлдириш мақсадида жорий йилнинг май-июнь ойларида сабзавот маҳсулотларини эрта импорт қилиш масаласи ишлаб чиқилмоқда. Ҳозиргача «Тажагропромэкспорт» 50 минг тоннагача эртапишар пиёз етказиб беришга тайёр. Пиёз етказиб беришни ташкил этишда «KTZ Express» АЖ – «KZTE Commerce» филиали жалб этилди. Бу компания марказдан пиёз харид қилиш, божхона расмийлаштирувидан ўтказиш, товарларни қабул қилиш ва ҳудудий ижтимоий тадбиркорлик корпорацияларига тарқатишни ташкил этади», — деди Серик Жуманғарин Ҳукуматнинг бугунги йиғилишида.

Маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва ижтимоий тадбиркорлик субъектлари «Сариағаш» станциясидан товарларни ўз вақтида қабул қилиб, ҳудудларга етказиб берилишини ва нарх-наво барқарорлигини таъминлаши лозим.

Шунингдек, «UZKAZTRADE» компанияси билан ҳамкорликда Ўзбекистондан етказиб беришни ҳисобга олган ҳолда карамни 130 тенге/кг нархда сотиб олиш масаласи кўриб чиқилди.

«Туркистон вилояти деҳқонлари ҳам эртапишар карамни худди шундай нархда сотмоқда. Маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлаш мақсадида Ўзбекистондан карам харид қилишдан бош тортилди. Ҳамма вилоятларга карам етиштирувчилар ҳақида маълумотлар етказилди. Май ойи бошида экинлар нархи пасайишда давом этиши кутилмоқда. Бозорни эртапишар картошка билан таъминлаш мақсадида Покистон ва Ўзбекистондан етказиб бериш ишлари олиб борилмоқда», - дея қўшимча қилди С. Жуманғарин.

Муаллиф: Айжан Серикжанқизи

Сўнгги хабарлар