Қозоғистонга самолёт билан учиб келган 2 йўловчида коронавирус аниқланди

NUR-SULTAN. Kazinform – 25 ноябрь куни Қозоғистон Республикаси ҳудудига Миср, Туркия, Россия, Корея, БАА, Голландия, Белорусь ва Ўзбекистондан 12 та халқаро рейслар учиб келди, деб хабар беради Kazinform.
Транспортни санитария-эпидемиология назорати бошқармаси маълумотларига кўра, 1026 нафар йўловчидан COVID-19 вируси юқтирмаганлигини тасдиқловчи ПЗР сертификатлари билан – 921 киши, сертификатсиз – 105 киши келган. Уларнинг барчаси Қозоғистон Республикаси фуқаролари.
Шу жумладан:
- Нур-Султан шаҳар аэропортига - 6 рейс, 507 йўловчи, сертфикат билан - 431, сертификатсиз - 76;
- Алмати шаҳар аэропортига - 5 рейс, 420 йўловчи, сертфикат билан - 391, сертфикатсиз - 29;
- Атирау шаҳар аэропортига - 1 рейс, барча 99 йўловчи сертификат билан келган.
Қозоғистонга махсус сертификатсиз учиб келган Қозоғистон фуқаролари ПЗР тест қилиш учун келган жойидаги карантин касалхоналарига жойлаштирилди ва ПЗР тест COVID-19 текширилди. ПЗР тест натижаларига кўра, икки йўловчига коронавирус инфекцияси ташхиси қўйилди.
- Мақтаарал туманида карантин кучайтирилди
- Коронавирус: Қозоғистоннинг 4 вилояти ва 1 шаҳри «қизил» зонада
- Қозоғистонда 17 одам COVID-19 га ўхшаш пневмония билан касалланди
- Кеча Қозоғистонда 1003 кишида коронавирус аниқланди
-
Қозоғистонда коронавирусга ўхшаш пневмония билан касалланганлар сони 46 мингдан ошди
-
Ўтган бир кунда Қозоғистонда 835 кишида коронавирус аниқланди