Қозоғистонга нисбатан иккиламчи санкциялар жорий этилиши хавфи йўқ – савдо вазири

None
ASTANA. Kazinform - Ҳозирда Ғарбнинг Қозоғистонга нисбатан иккинчи даражали санкциялар қўллаши хавфи йўқ. Бу ҳақда Қозоғистон Республикаси Бош вазири ўринбосари – Савдо ва интеграция вазири Серик Жуманғарин маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.
«Тегишли механизмлар ишлаб чиқилган. Санкциялар доирасида биз ҳуқуқий майдонда иш олиб борамиз. Шу муносабат билан АҚШ ва Европа Иттифоқининг тегишли органлари билан ўзаро маслаҳатлашувлар давом этмоқда. Шу боис, иккиламчи санкциялар жорий этилиши хавфи йўқ, дейишимиз мумкин»

, — деди Серик Жуманғарин Сенатда журналистлар саволларига жавоб бераркан.

Вазир АҚШ ва ЕИдаги ишбилармон доиралар Қозоғистон билан чуқур ўзаро муносабатларни юксак даражада қадрлашини таъкидлади.

«Биз мамлакатимизнинг аниқ позициясини эълон қилиб келмоқдамиз. «Қозоғистон халқаро ҳуқуқ нормаларига амал қилади»

, — деди вазир.

Аввалроқ Серик Жуманғарин Қозоғистон Россия орқали Европага кўмир етказиб берилаётганини маълум қилганди.

Муаллиф: Руслан Ғаббасов

Сўнгги хабарлар