Қозоғистонга киришнинг янги қоидалари жорий этилди

None
None
NUR-SULTAN. Кazinform – Аir Astana авиакомпанияси матбуот хизмати Қозоғистон Республикасида коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш бўйича идоралараро комиссияси қарорига мувофиқ 2022 йил 15 январдан бошлаб Қозоғистонга киришнинг янги қоидалари жорий этилишини маълум қилди, дея хабар беради Кazinform.

Ҳужжатга кўра, Қозоғистонга хориждан келган барча йўловчилар (шу жумладан эмланганлар) CОVID-19 манфий натижасини кўрсатувчи ПЗР сертификатини тақдим этишлари шарт.

Сертификат намуна олинган кундан бошлаб Қозоғистон Республикаси чегарасини кесиб ўтгунга қадар 72 соат давомида амал қилади ва инглиз, рус ёки қозоқ тилларида ёзилиши керак.

Ушбу сертификат фақат беш ёшгача бўлган болаларга берилмайди

COVID-19 учун ПЗР тести натижаси манфий бўлмаса, йўловчилар, шу жумладан Қозоғистон фуқаролари ва Қозоғистон ҳудудида яшаш учун рухсатномаси бўлган шахслар аэропортга чиқарилмайди.


Сўнгги хабарлар