Қозоғистонга келувчилар сони 58 фоизга ошди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform - 2022 йилнинг 6 ойида Қозоғистонга ташриф буюрувчилар сони 58,6 фоизга ошди. Бу ҳақда Миллий статистика бюроси маълум қилди, дея хабар беради Kazinform.
«2022 йилнинг январ-июн ойларида Қозоғистонга ташриф буюрувчилар сони 2021 йилнинг январ-июнига нисбатан 58,6 фоизга ошди. Қозоғистонни тарк этганлар сони 13 фоизга камайди. Мамлакатда асосий миграция алмашинуви МДҲ давлатлари билан амалга оширилади. МДҲ давлатларидан келганлар ва бу давлатларга кетганлар улуши мос равишда 84,5 ва 83 фоизни ташкил этди. Мамлакат ичида ҳаракатланаётган муҳожирлар сони 1,4 фоизга камайди. Минтақалараро миграциядаги ижобий фарқ мамлакатнинг 3 та вилоятида кузатилди: Нур-Султан (15 753 киши), Алмати (17 691 киши) ва Чимкент (1 883 киши)»

, — дейилади бюро хабарида.

Этник гуруҳларига кўра, ташқи миграция таркибида келганларнинг умумий сонининг 50 фоизини қозоқлар, 17,9 фоизини руслар, 4,7 фоизини ўзбеклар, 2 фоизини украинлар, 1,4 фоизини татарлар, 1,2 фоизини немислар ташкил этади. Қозоғистонни тарк этганларнинг 5,8 фоизи қозоқлар, 65,8 фоизи руслар, 0,7 фоизи ўзбеклар, 7,3 фоизи украинлар, 2,6 фоизи татарлар, 10 фоизи немислардир.

Сўнгги хабарлар