Қозоғистонга келиш учун виза талаб қилинмайдиган давлатлар сони 100 тага етказилиши мумкин

28 Сентябрь, 18:29
Қозоғистонга келиш учун виза талаб қилинмайдиган давлатлар сони 100 тага етказилиши мумкин

ASTANA. Kazinform - Сайёҳлар сонини кўпайтириш учун Қозоғистонга кириш учун виза талаб қилинмайдиган давлатлар сонини 100 тага етказиш мақсадга мувофиқ. Қозоғистон Туризм саноати қўмитаси раиси Дастан Риспеков шундай таклиф билан чиқди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Жорий йилда Қозоғистонга 74 давлат фуқаролари учун визасиз режим ўрнатилган. Ҳиндистон, Хитой ва Эрон фуқаролари учун қўшимча визасиз режим жорий этилди. 28 давлат билан 113 та йўналишда халқаро ҳаво қатнови тикланди. Сайёҳлар сонини кўпайтириш мақсадида Қозоғистонга кириш учун виза талаб қилинмайдиган давлатлар сонини 100 тага етказишни мақсадга мувофиқ деб биламиз»

, — деди қўмита раиси.

Бундан ташқари, Дастан Риспеков 5 та халқаро йўналиш бўйича парвозлар сони кўпайишини эслатиб ўтди. Хусусан, Россияга 8 та, Мўғулистонга 2 та, Хитойга 10 та, Ҳиндистонга 4 та, Францияга 2 та қўшимча рейслар очилади.

Муаллиф: Алихан Асқар


Теги:
Ўхшаш янгиликлар

Янгиликлар