Қозоғистонга келган ватандошлар янги вилоятларга жойлашишлари мумкин

None
None
NUR-SULTAN. Кazinform – Мамлакатга келган ватандошлар энди янги вилоятларларга жойлашиши мумкин. Қозоғистон Меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш вазирлиги ватандошларни Абай ва Улитау вилоятларига кўчириш ҳақидаги қарорни очиқ муҳокама қилади, деб хабар беради Кazinform мухбири.

«Қарордан кўзланган мақсад янги ташкил этилган Абай ва Улитау вилоятларини ватандошлар ва мигрантлар яшайдиган ҳудудлар рўйхатига киритишдан иборат. Ҳужжат қабул қилинса, бу жараён мамлакатдаги демографик вазиятга ижобий таъсир кўрсатади», — дейилади ҳужжатда .

Масъул вазирликдан маълум қилишларича, бугун Қозоғистонга келган ватандошлар мамлакатнинг 7 та вилоятига жойлашади. Таклиф этилаётган резолюция рўйхатидан Атирау вилоятини чиқариб ташлайди. Унинг ўрнига иккита янги вилоят қўшилиб, жами 8 та ҳудуд ватандошларни қабул қилади.

Муаллиф: Алихан Асқар

Сўнгги хабарлар